Футзал. "Жиззах Кентекс" ўз тарихида илк бор кубок соҳибига айланди

Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Пахтакор" ҳамда "Жиззах Кентекс" жамоалари ўзаро куч синашди ва номинал меҳмонлар 5:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Мазкур баҳсда Ҳусниддин Нишонов хет-трик муаллифига айланди. Шунингдек, Илҳом Ҳамроев ва Элбек Тўлқинов бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Шу тариқа, "Жиззах Кентекс" Ўзбекистон кубоги ғолибига айланди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ғуломов Тўлқинжон
05/06/2022 18:46
Кентекс "Пахтакор"ни янчиб қўйди