Футзал, ОЧ-2018. Ўзбекистон ярим финалга чиқса, Эрон ёки Таиланд билан ўйнайди
Хабарингиз бор, айни кунларда Хитой Тайпейи мамлакатида футзал бўйича Осиё чемпионати ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бугун мазкур турнирнинг 3-тур баҳслари давом эттирилди.
Турнирнинг амалдаги ғолиби бўлган Эрон терма жамоаси сўнгги турда Ироққа қарши баҳс олиб борди. Ушбу ўйинда Муҳаммад Назимошарих шогирдлари 5:3 ҳисобида ғалабага эришди ва 9 очко билан “C” гуруҳида 1-ўринни эгаллашди.
Энди форслар чорак финалда “D” гуруҳида иккинчи бўлган Таиланд терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Мазкур қарама-қаршилик ғолиби эса ярим финалда Ўзбекистон – Вьетнам учрашувида ғалаба қозонган жамоа билан куч синашади.
Фикрлар