Футзал ОЧ. Ўзбекистон сўнгги турда Японияга мағлуб бўлди

Ҳозиргина Хитой-Тайпейида бўлиб ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Япония терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.

Учрашув кутилмаганда ҳамюртларимизнинг 4:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Шу тариқа кун чиқар юрт вакиллари гуруҳда 1-ўринни қўлга киритишди.

Қуйида Ўзбекистон терма жамоасининг Японияга қарши асосий таркиби билан танишиб олишингиз мумкин:

1. Рустам Умаров ("Ардус"), 7. Дилшод Раҳматов ("Далиан Пуан", Хитой), 8. Фарҳод Абдумавлонов ("Олмалиқ"), 11. Артур Юнусов ("Локомотив"), 14. Константин Свиридов ("Олмалиқ")

Заҳирадагилар:

12.Акмал Ҳазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 10.Даврон Чориев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов

Осиё чемпионати. Гуруҳ босқичи. 3-тур

ЎЗБЕКИСТОН - Япония 2:4

Голлар: 3' Абдумавлонов; 21' Кароу Мориока; 24', 32', 39' Шота Хоши; 26' Артур Юнусов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!