Футзал.
Ads

 

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон чемпиони "Олмалиқ" 3-тур доирасида мусобақа фаворитларидан бири бўлган Таиланд чемпиони "Чонбури Блювейв" клубига қарши баҳс олиб боради.

Александр Петров жамоаси аввалги ўйинда Ливан чемпиони "Банк Бейрут"га имкониятни бой бериб қўйган эди. Бугунги учрашувда "Олмалиқ" камида иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонсагина чорак финалга йўл олади. Ҳатто, битта тўп фарқи билан қўлга киритиладиган ғалаба ҳам вакилларимизга камлик қилиши мумкин. Мусобақа регламентига кўра, бир хил очко жамғарган жамоаларнинг ўзаро ўйинлари, кейин ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати инобатга олинади.

"Чонбури Блювейв"га қарши баҳс бугун Тошкент вақти билан 12:00да старт олади. Учрашувни Спорт телеканали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади.

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
3-тур, 25.07.2016
"Phu Tho Stadium", 12:00
"D" гуруҳи

"Чонбури Блювейв" - "Олмалиқ"