Футзал. Осиё кубоги финалида сенсация юз бермади

  • 07.02.2026 19:46
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

27 январдан буён давом этаётган футзал бўйича Осиё кубоги ўз якунига етди. Бугун турнирнинг финал учрашуви бўлиб ўтди. Қитъа чемпионлиги учун мезбон Индонезия ва Эрон миллий терма жамоалари паркетга чиқди. Тенг курашлар остида ўтган учрашувда дуранг натижа қайд этилди. Биринчи бўлимда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи бўлимда форслар ҳисобни тенглаштирди. Бироқ бир неча сониядан сўнг Индонезия яна ҳисобда олдинга чиқиб олганди, аммо ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида Эрон яна ҳисобни тенглаштирди 4:4. Қўшимча бўлимларда ҳам жамоалар ҳақиқий жанг намойиш этиб берди. Жамоалар пенальтилар сериясигача яна биттадан гол уришга эришди. Ғолиб номи эса пенальтилар сериясида аниқланди. Латереяда эса форслар 5:4 ҳисобида ғалаба қозониб, 14-марта қитъа чемпионлигини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!