Футзал Осиё кубоги. Ярим финалда сенсация юз берди

  • 05.02.2026 19:33
  • Улуғбек Хошимов
  • 1
  • Футбол

Индонезия мезбонлик қилаётган футзал бўйича қитъа биринчилиги ўзининг якуний босқичига етиб келмоқда. Бугун турнирнинг ярим финал баҳсларига старт берилди. Куннинг иккинчи баҳсида мезбон Индонезия терма жамоаси Японияга қарши паркетга чиқиб, рақибни қўшимча бўлимларда қийинчилик билан мағлуб этди 5:3. Японлар учрашувда икки марта пенальти тепди ва биттасидан фойдалана олмади. Учрашув ҳақли тарзда мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

Шу тариқа, Индонезия терма жамоаси Эронга қарши қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
05/02/2026 20:17
Шунчаки койил.Галабага булган ишонч ва иштиёк самараси бу.