Футзал. Осиё кубогида иштирок этадиган Ўзбекистон жой олган гуруҳ ва мусобақа тақвими маълум

Футзал бўйича Осиё кубогига Қувайт мамлакати мезбонлик қилишидан хабарингиз бор. Мусобақа 27 сентябрдан 8 октябрга қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Ушбу турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Вакилларимиз "B" гуруҳидан жой олган бўлиб, ушбу гуруҳда Баҳрайн, Тожикистон ва Туркманистон термаларига қарши баҳс олиб боради. 

Илк ўйинимиз 27 сентябрь куни Туркманистонга қарши бўлиб ўтади. Иккинчи тур доирасида 29 сентябрь санасида Тожикистон билан куч синашилса, гуруҳ босқичининг охирги ўйини 1 октябрда Баҳрайнга қарши баҳс билан якун топади. 

осиёкубоги

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!