Футзал. Ўзбекистон кубогида финалчилар номи маълум бўлди

Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичи якунига етди. Дастлабки ярим финалда "Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўзаро куч синашди. Асосий вақтда 4:4 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида омад "шерлар"га кулиб боқди - 6:5.

Иккинчи ярим финал баҳсида "Жиззах Кентекс" ҳамда БМБ клублари финал учун кураш олиб борди. Унда номинал мезбонлар йирик 7:1 ҳисобида рақибдан устун келди.

Шу тариқа, "Жиззах Кентекс" жамоаси финал йўлланмасини қўлга киритди. Кубок учун баҳс "Пахтакор" ва "Жиззах Кентекс" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.  

куббок

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!