Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида 9-бор ОЧ ярим финалига чиқди

Хабарингиз бор айни кунларда Хитой Тайпейи мамлакатида Футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мазкур турнирнинг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Ҳозиргина Вьетнам ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўз тарихида тўққизинчи бор Осиё  чемпионати ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Маълумот учун, терма жамоамиз шу вақтга қадар 4 бор иккинчи ўрин, 3 бор учинчи ўрин ва бир бор тўртинчи ўринни эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!