Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан иккита ўртқлик учрашуви ўтказади

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоси дунёдаги энг кучли термаларидан бири 2021 йилги Жаҳон чемпионати яримфиналчиси - Қозоғистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Учрашувлар 2024 йилнинг 8 ва 10-апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, Хосе Венансио Лопез мураббийлиги остидаги футзалчиларимиз ўтган йиғинда амалдаги Африка чемпиони Марокаш вакилларига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди. Дастлабки учрашувда 6:2 ва иккинчи баҳсда 2:1 ҳисобида меҳмонлар ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!