Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Туркманистон билан назорат учрашуви ўтказди. Унда ҳамюртларимиз йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.

Беллашувда голларга Дилшод Раҳматов, Музаффар Аҳаджонов, Илхом Ҳамроев ва Далер Ешонқулов муаллифлик қилди. Меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлмади.

Маълумот ўрнида, учрашув Туркманистон тарафи илтимоси сабаб ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди. Ушбу баҳсга мухлислар ва ОАВ вакиллари киритилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!