Футзал. Равшан Элибоевнинг жамоаси “Қайрат” билан дуранг ўйнади

Бугун Қозоғистон чемпионатида 15-тур ўйинлари старт олди. Ўзбекистон футзал терма жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев фаолият олиб борадиган “Каспий” жамоаси мамлакатнинг 18 карра чемпиони – “Қайрат”га қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда кучлар тенг келди – 1:1. Элибоев беллашувни асосий таркибда бошлади ва кўплаб сейвларни амалга оширди. Бугунги дурангдан сўнг “Каспий” ҳисобидаги очколар сони 26 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринни сақлаб қолди.

Эртага Тошкент вақти билан соат 11:00 да “Қайрат”га қарши иккинчи ўйин бўлиб ўтади.

Қозоғистон чемпионати. 15-тур. Биринчи ўйин

“Қайрат” – “Каспий” 1:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!