Футзал термамиз ўртоқлик ўйинида Тожикистондан устун келди

Бугун Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Тожикистон  термасига қарши  ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Биринчи бўлимда футзаличиларимиз Ҳусниддин Нишонов ва Анасхон Раҳматовларнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди.

Иккинчи бўлимда эса Баҳодир Аҳмедов бошқарувидаги футзалчиларимиз яна 3 бор рақиб дарвозасини ишғол  этишди. Шу билан бир қаторда ўз дарвозаларидан 4 та тўп олиб чиқишганини қўшимча қилиш жоиз.

Эртага ушбу жамоалар яна бир ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади.

Ўртоқлик ўйини

Тожикистон – Ўзбекистон 4:5

Голлар: Ҳусниддин Нишонов, Анасхон Раҳматов(2 та, Машраб Одилов, Ихтиёр Ропиев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)