Фьюри ва Уайлдер ўртасидаги трилогия қайси аренада ўтказилиши маълум бўлди

  • 11 сентябрь, 2020, 10:51
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Профессионал бокс юлдузлари - супер оғир вазндаги Деонтей Уайлдер ҳамда Тайсон Фьюри ўртасидаги трилогия 19 декабрда ташкил қилинади. “Top Rank” промоутерлик компанияси раҳбари ва ушбу жанг ташкилотчиларидан бири Боб Арумнинг таъкидлашича, жанг оқшоми Лас-Вегасда янги қуриб битказилган “Allegiant stadium”да бўлади.

Tecno

Арум 10-15 минг мухлис томоша қилиши учун ушбу стадионда жанг кечасини ўтказиш ниятида... Промоутер боксчилар ўртасидаги иккинчи жангга 17698 томошабин ташриф буюрганлиги ҳам бундай қулайликларни таъминлашга туртки бўлаётганлигини айтди. Шунингдек, коронавирусга қарши барча эҳтиёт чоралари қўлланилаётгани, бу борада барча масъул ташкилотлар билан музокаралар олиб бораётгани ва ушбу аренада жанг кечасини муносиб тарзда ўтказа олишини ҳам таъкидлаб ўтган.

стадион

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!