G20 давлатларининг раҳбарлари “Токио-2020” ва “Пекин-2022” Олимпиадаларини қўллаб-қувватладилар

G20нинг виртуал саммитига тўпланган жаҳон етакчи давлатларининг раҳбарлари “Токио-2020” Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ҳамда Пекинда 2022 йилда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиадани қатъий қўллаб- қувватлашлари тўғрисида баёнот бердилар.

Саммитнинг якунловчи декларациясида шундай дейилади: “Биз Япониянинг COVID-19ни енгишда глобал бирдамлигининг рамзи сифатида “Токио-2020” Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш қатъиятини қўллаб-қувватлаймиз”.

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах етакчи давлатлар раҳбарларига қарата баёнот билан чиқиш мақсадида бу галги G20 саммитига раислик қилган Саудия Арабистонининг таклифига кўра виртуал йиғилишга қўшилди.

“Спорт ҳаётни қутқариши мумкин. Коронавирус инқирози пайтида спорт жисмоний ва руҳий соғлом бўлиш учун нақадар муҳим эканлигига ҳаммамизнинг ишончимиз комил бўлди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти буни тан олган ҳолда Халқаро Олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни имзолади”, – деди ўз нутқида ХОҚ президенти.

Бундан аввалроқ Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга шундай деган эди: “Мен инсоният вирус устидан ғалаба қозонишининг рамзи сифатида Токиода Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказишга тўла қатъиятдаман. Яқинда ўзим учрашган ХОҚ президенти Томас Бах ҳам худди шундай фикрда эканлигини эшитдим. Биз Ўйинлар хавфсиз тарзда ўтиши учун барча саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!