Гагарин кубоги. Ғарбий конференцияда финалчилар аниқланди

Санкт-Петербургнинг СКА клуби ўз майдонида Ярославлнинг "Локомотив"ини қабул қилди ва овертаймда киритилган гол эвазига 5:4 ҳисобида рақибдан устун келди. Шу тариқа питерликлар сериядаги устунликни 4:1 га етказди ва жамоа Ғарбий конференцияда финалга йўл олди.

ЦСКА - "Динамо" қарама-қаршилигида эса "армиячилар" 3:2 ҳисобида зафар қучишди ва серияда 4:1 ҳисобида рақибдан устун келиб, финал йўлланмасига эга чиқишди.

Қайд этиш жоиз, ЦСКА қаторасига тўртинчи йилдирки, ўз конференциясида финалга чиқмоқда. Аммо шу кунга қадар улар бирор марта Гагарин кубогида ғолиб бўлишмаган. СКА эса икки бор мазкур кубокни боши узра баланд кўтарган.

Бугун Шарқий конференцияда ҳам икки ўйин бўлиб ўтади.

СКА – "Локомотив" – 5:4 (0:1, 4:1, 0:2, 1:0)

Шайбалар: 0:1 – 4 Алексеев (Беляев, Козун)

1:1 – 21 Гусев (Плотников, Бывальцев)

2:1 – 24 Гусев (Прохоркин, Токранов)

2:2 – 30 Санников (Денисенко, Апальков)

3:2 – 30 Зуб (Прохоркин, Рукавишников)

4:2 – 37 Бывальцев (Гусев, Плотников)

4:3 – 45 Апальков (Санников, Денисенко)

4:4 – 52 Рафиков (Кудрявцев, Коршков)

5:4 – 66 Хафизуллин (Гусев, Плотников)

Сериядаги ҳисоб: 4-1


ЦСКА – "Динамо" Москва – 3:2 (1:1, 1:1, 1:0)

Шайбалар: 1:0 – 13 Карнаухов (Светлаков, Марченко)

1:1 – 19 Зайцев (Брюквин, Шипачев)

2:1 – 30 Хансен (Окулов, Робинсон)

2:2 – 38 Кагарлицкий (Шипачев, Никулин)

3:2 – 46 Вей (Капризов, Григоренко)

Сериядаги ҳисоб: 4-1

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар