Гакпо МЮга ўтишга тайёр. Трансфер ҳал бўлиш арафасида

Нидерландия терма жамоаси ва ПСВ клуби футболчиси Коди Гакпо "Манчестер Юнайтед"га ўтишга шай ҳолатда. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Манбага кўра, футболчи "қизил иблислар" билан шахсий бандлар бўйича келишувга эришиб бўлган. Энди фақат икки клуб трансфер суммасини келишиши қолди, холос. Нидерландиялик истеъдод эгасининг нархи 55-60 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда. 

Маълумот ўрнида, Гакпо Қатардаги мундиалда ажойиб ўйин намойиш этиб, 5 та беллашувда ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!