Гакпога бўлган қизиқиш кўп, бироқ расмий таклиф йўқ
"ПСВ" спорт директори Марсель Брандс гранд клубларнинг Коди Гакпога бўлган қизиқиши ҳақида фикр билдирди.
"Январь ойида тахминан 10 та клуб Гакпони сотиб олишга таёрлиги хусусида хабарлар тарқалди. Бунинг қачон содир бўлишини билмайман. Бизга ҳали ҳам расмий таклифлар келмади. Кўрамиз, қайси клуб январда катта пул тўлар экан", - дея Брандснинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.
Жорий мавсумда 23 ёшли нидерландиялик футболчи "ПСВ" сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 17 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гакпо ва унинг жамоаси ЖЧдаги иштирокини чорак финалда якунлаганди.
Фикрлар