ҒАЛАБА! Ўзбекистон Японияни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, финалга чиқди. Жалолиддиновдан супер гол! (видео)

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогининг иккинчи ярим финали якунига етди. Унда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси япониялик тенгқурларини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Дастлаб, вакилларимиз Жасур Жалолиддиновнинг 60-дақиқада киритган супер голи эвазига ҳисобни очди. Жалолиддинов жарима майдони ташқарисидан тўпни Зион Сузуки дарвозасига "михлаб қўйди". Иккинчи тайм сўнгида Ҳусаин Норчаев бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, фарқни иккитага етказди.

Шу тариқа, олимпиячиларимиз финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди ҳал қилувчи баҳсда Кападзе шогирдларига Саудия Арабистони рақиблик қилади.

IMG_3492

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!