Ғалабани қўлдан чиқарган “Челси” устозининг мазаси қочди
Аннлия Премьер-лигасининг 19-турида “Чеоси” ўз майдонида “Борнмут” билан куч синашиб, ғалабани қўлдан чиқарди ва учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.
Дурангдан кейин “аристократлар”нинг 45 ёшли бош мураббийи Энцо Мареска ўзини ёмон ҳис қилиб, мазаси қочди.
Бу ҳақда talkSPORT журналисти Алекс Крук хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, италиялик мутахассис аҳволдан келиб чиқиб, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳам иштирок эта олмаган.
“Челси” Премьер-лиганинг охирги еттита учрашувида бор-йўғи етти очко жамғара олди холос. Мареска шогирдлари бу баҳсларнинг фақат биттасида зафар қучган, тўрт марта дуранг ўйнаб, “Астон Вилла” ва “Лидс”дан мағлубиятга учраган.



Фикрлар