«Галатасарай» Фоден бўйича музокараларни бошлади
«Галатасарай» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Фил Фоденни қўлга киритиш бўйича ҳаракатни бошлади. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, турк клуби аллақачон «Сити» раҳбарияти билан расмий мулоқотни йўлга қўйган. Мақсад — 26 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери шартларини аниқлаш. «Галатасарай» президенти музокараларни олиб бориш вазифасини италиялик агент Жоржо Гардига топширган. У аввал ҳам бир қатор юлдуз футболчиларни Истанбул жамоасига олиб келиш жараёнида иштирок этган.
Хабарда таъкидланишича, бозор қиймати тахминан 70 миллион евро атрофида баҳоланаётган Фоден карьерасини янги босқичга олиб чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Англиялик ярим ҳимоячининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси ўз кучини сақлаб қолган охирги йилига кирган.
Ўтган мавсумда Фоден Англия чемпионати доирасида 33 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар