"Галатасарай" "Интер" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи

CHERY AUTO

"Интер" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу ёзда жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда. 

Tecno

Инсайдер Руди Галеттининг маълум қилишича, 31 ёшли футболчининг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Лекин Хакан "Интер" раҳбариятига Туркияга қайтиш нияти борлигини ва "Галатасарай" сафига қўшилишни режалаштираётганини маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Чалханоглу жорий мавсум миланликлар сафида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 4 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!