Галенои: "Бизни қийин ўйин кутиб турибди"
Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Эрон - Ўзбекистон ўйини олдидан ташкил қилинган матбуот анжуманида Амир Галенои ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Спорт вазирлиги терма жамоани қулай шароит билан таъминлашга ҳаракат қилади, лекин Гонгконгга бўлган сафаримиз бизни қониқтиргани йўқ. Энди мени ташвишга солаётган нарса жамоанинг тикланиши ва футболчиларнинг жисмоний ҳолати. Афсуски, футболчилардан бирини йўқотдик. Саид Меҳри мушаклари зўриқиши туфайли жароҳат олган ва бунга парвозлар сабаб бўлган. Терма жамоанинг шон-шуҳрати ва шахсияти бундан баландроқ. Хитойдан келган сайёҳ бизни кўриб, “Бир давлатнинг терма жамоасининг сафари мана шундай бўладими?” - деди. Умид қиламанки, улар учинчи саралаш босқичида терма жамоа ҳақида қайғуришади, чунки футбол одамларнинг кўнглидан жой оладиган спорт тури".
Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида:
"Ўйин ҳақида шуни айтишим керакки, Ўзбекистон Осиёнинг кучли жамоаларидан бири. Ҳозирда мамлакатлар футболи бир-бирига яқинлашди. Ўзбекистон бир неча йиллардан бери ўз футболига тўғри сармоя киритмоқда. Улар яхшиланишди ва бизни қийин ўйин кутиб турибди. Ваҳоланки, терма жамоа жисмонан тайёр. Гарчи биз эрталаб соат 5 да етиб келган бўлсак ҳам, биз расмий равишда икки кунни йўқотдик. Умид қиламанки, биз уч очко оламиз", - деди эронлик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ҳам иштирок этди.
Фикрлар