Галиулиннинг жамоаси чех клубини мағлуб этди
Ads

Мавсумнинг иккинчи ярмига Туркияда тайёргарлик кўраётган ҳамюртимиз Вагиз Галиулин фаолият олиб борадиган “Тосно” клуби бугун навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.

Бу сафар уларга Чехиянинг “Словацко” клуби рақиблик қилди. Мазкур ўйинда “Тосно” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва 64-дақиқада заҳирага олинди.

Назорат ўйини

“Тосно” (Россия) – “Словацко” (Чехия) 2:1.