Гандбол. Тошкент халқаро турнирга мезбонлик қилмоқда

BEPUL PROPAN

Тошкентда гандбол бўйича қизлар ўртасида "IHF TROPHY" халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

17 ва 19 ёш тоифаларида кечаётган беллашувларда 4 мамлакат вакиллари ғолиблик учун баҳс олиб боряпти. U17 ёш тоифасидаги қизларимиз биринчи турда Ҳонг Конгга қарши баҳс олиб бориб, йирик 34:13 ҳисобида ғалаба қозонишди. 19 ёшли қизларимиз эса илк учрашувда Ҳиндистонни 44:37 ҳисобида доғда қолдиришди.

Регламентга кўра, мусобақа 11 ноябрга қадар давом этади. Унгача жамоалар айлана тизимида ўзаро 2-мартадан баҳс олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!