Гандболчи қизларимиз жаҳон чемпионатига йўлланма олишди
Ҳиндистоннинг Жайпур шаҳрида гандбол бўйича ёшлар ўртасида (U-18) Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Қувонарлиси, мусобақа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун омадли якунланадиган бўлди. Қизларимиз мусобақада совринли ўринлардан бирини қўлга кирита олмаган бўлсалар-да, юртимизга жаҳон чемпионати йўлланмаси билан қайтиб келишади, дем маълум қилмоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Турнир регламентига кўра қитъа чемпионатидаги энг кучли 5 терма жамоа келаси йили Францияда ўтадиган дунё биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бугун Хитой Таипейи ёшлари билан баҳс олиб борган қизларимиз 33:32 ҳисобида иродали ғалабага эришдилар. Таъкидлаш жоиз, бу билан гадбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бешинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Фикрлар