Гапимга кирмай, “Барселона” катта хатога йўл қўйди!

“Бенфика” ҳужумчиси Дарвин Нуньес ёзги трансферлар мавсумининг энг харидори кўп футболчиси ҳисобланади.

Бу ўйинчи учун лиссабонликлар 100 миллион евро талаб қилаётганига қарамай, Англия грандлари уругвайлик юлдузни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Машҳур ҳужумчи Луис Суарес “Барселона”да ўйнаб юрган кезлари клуб мутасаддиларига Дарвин Нуньесни  олишни таклиф қилганини айтди.

Мен Нуньесни “Барселона”га тавсия қилгандим. Лекин улар Дарвиннинг “Альмерия”да ўйнайди ва ҳали жуда ёш, деб ишонч билдиришмади, - деди Луис Суарес.

Нуньес икки йил аввал “Альмерия” клубидан “Бенфика” кўчиб ўтди ва тўпурарлик маҳоратини намойиш қила бошлади. Мутахассислар бу ҳужумчини яқин келажакда уругвайлик тўпурарлар – Луис Суарес ва Эдинсон Кавани даражасига чиқишини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!