Гарбин Мугурус энди Элина Свитолина билан ўйнайди
Ads

Испаниялик Гарбин Мугурус, швециялик Йоханна Ларссон билан "Ролан Гаррос" мусобақасининг иккинчи босқичида рақобатлашди.

Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган мазкур турнирнинг ушбу учрашуви 6:4, 6:1 ҳисобида Гарбин фойдасига якунланди.

Шу тариқа "French Open"нинг иккинчи даврасидан муваффақиятли ўтган Мугуруса, энди учинчи босқичда украиналик Элина Свитолина билан куч синашади.