Гарбин Мугуруса рус гўзалини таслим қилди

Испаниялик теннисчи Гарбин Мугуруса Монтеррей шаҳрида ўтаётган турнирнинг учинчи даврасида муваффақиятли иштирок этди.

У мазкур босқичда россиялик Маргарита Гаспарянни уч сетда 6:3, 6:7, 6:2 ҳисобида енгиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Энди "Abierto GNP Seguros" мусобақасининг ярим финалига чиқиш учун, Мугуруса франциялик Кристина Младеновичга қарши кортга чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)