Гарет Саутгейт ва Харри Кейн Британия империяси ордени билан тақдирланади
Ads

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ва ҳужумчи Харри Кейн ЖЧ-2018даги муваффақиятли иштирок учун Британия империяси ордени билан тақдирланадиган бўлди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра мукофотлар келгуси ҳафтада ўз эгаларига топширилади.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ёзда Россия яшил майдонлари мезбонлигида ўтган мундиалда ярим финалга қадар етиб борган эди. Кейн эса 6та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлган эди.