Гари Линекер АПЛда мавсумни янгидан бошлашни таклиф қилди

Англия терма жамоаси собиқ форварди ва ҳозида ББСнинг эксперти сифатида фаолият юритаётган Гари Линекер "Манчестер Сити" "Тоттенхэм"га мағлуб бўлганидан сўнг, "Ливерпул"нинг АПЛда чемпион бўлишига шубҳа қилмаяпти.

"Мавсумни қайтадан бошлашимиз мумкин", - дейди Линекер.

Маълумот ўрнида, АПЛ 25-туридан сўнг Юрген Клопп бошчилигидаги мерсисайдликлар иккинчи ўриндаги "шаҳарликлар"дан 22 очко олдинда бормоқда.