Гари Линекер
Ads

Англиялик машҳур футболчи Гари Линекер "Барселона" форварди Лионель Мессининг кеча "Манчестер Юнайтед"га қарши ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳсида кўрсатган ўйинини юқори баҳолади.

“Тенгги йўқ Месси “Барселона”ни олға бошлай олди. Тўпни оёқлари орасидан узатди ва ўзи ҳужумни ажойиб тарзда якунлади. Ундан бошқа ҳеч бир футболчи буни уддалай олмайди”, - дейди Линекер.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли аргентиналик футболчи кечаги баҳсда дубль қайд этди.