Гари Невилл Англия ёшлар терма жамоасини бошқариши мумкин

“Валенсия” клубининг собиқ бош мураббийи Гари Невилл янги лавозимда иш бошлаши мумкин. Аниқроғи, у Англия ёшлар терма жамоасини бошқариши мумкин бўлган номзодлардан бири бўлиб турипти.

Эслатиб ўтамиз, Англия ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ҳисобланади. Бироқ, у айни дамда мамлакат миллий терма жамоасини вақтинча бошқариб бормоқда. Агарда  Саутгейт бош жамоани тўлиқ ўз бошқарувига олса, уҳолда ёшлар терма жамоасини бошқа бир мутахассис бошқаришига тўғри келади.

Айтиш керакки, Фил Невилл ҳам Англия ёшлар терма жамоасини бошқариши мумкин бўлганлардан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!