Гаттузо: Мен Игуаинни қўллаб-қувватлайман, бироқ ...
Ads

"Милан" клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо хужумчи Гонсало Игуаин ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Гонсало билан жамоанинг натижалари борасида суҳбатлашганман. У бу ҳолатдан ғазабда. Биз унинг тажрибасига ҳамда ҳарактерига муҳтожмиз. 

Оғир вақтда жамоада етакчилик фазилартларга эга футболчиларнинг ўрни катта бўлади. Игуаин жамоадошларини ўз ортидан эргаштириши даркор.

Гонсало билан гаплашганимда уни қўллаб-қувватлашимни айтиб ўтгандим, бироқ у кўпроқ ҳаракат қилишини ҳам таъкидлаб ўтганман, - дея Гаттузонинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.