Гави энди севимли рақамида ўйнай олади
Бугун Барселонадаги хўжалик суди Гавини қишки трансфер бозори ёпилгунига қадар "Барселона" асосий жамоа ўйинчиси сифатида рўйхатдан ўтишини таъминлаш учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилишга ундаш учун ноодатий вақтинчалик чора кўришга қарор қилди.
Суд "Барселона"га Гавининг янги шартномасини рўйхатдан ўтказишга рухсат берди ва у энди ўзи хоҳлаган 6-рақамда ҳаракат қила олади.
Сентябрь ойида "Барса" 18 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномани 2026 йилгача узайтирганини эълон қилганди, келишув шартларига кўра, унинг маоши оширилиши керак эди.
Эслатиб ўтаимз, Гави жорий мавсумда Ла Лигада 18 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар