Геннадий Кочнев: "Агар бизда четлатиш бўлмаганида эди..."

Про лиганинг 2-туридаги “Ғиждуон” - “Шўртан” (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Геннадий Кочнев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Охиригача кучимиз етмади, принципиал жиҳатдан ўйиннинг биринчи 10 дақиқаси жуда оғир бошланди, кейин футболчилар ўзига келди шекилли, ўйинни темпини тўғрилашди. Лекин гол ўтказиб юбордик.

Иккинчи бўлимда баъзи ўзгаришларни амалга оширдик ва ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Дуранг адолатли натижа бўлар эди. Агар бизда четлатиш бўлмаганида эди биз мағлубиятга учрамас эдик, деб ўйлайман. Биз мавсумга кеч тайёргарлик кўришни бошлагандик. Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Энди кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз. Ҳакам томонидан белгиланган ўн бир метрлик жарима зарбаларига ҳеч қандай эътирозим йўқ”.

“Шўртан” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!