Гвардиола "Эвертон"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?
АПЛ чемпионлиги учун курашаётган "Манчестер Сити" 35-тур доирасида "Эвертон"га қарши баҳс олиб бориб, 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Учрашувдан сўнг Хосеп Гвардиола ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мағлуб бўлишдан кўра, бир очко олганимиз яхши. Лекин бу ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди. Рақиб жуда агрессив эканини билардик.
Биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса рақиб темпни оширди. Вазият биз учун ёмон эмас эди, лекин биринчи таймдагидай интилиш етишмади.
Биринчи голни ўз хатомиз сабаб ўтказиб юбордик, кейин улар стандарт вазиятларда жуда кучли эканини кўрсатишди. Ўйин ҳужумларга бой ўтди ва бизда ҳам имкониятлар бўлди. Учинчи гол жуда чиройли бўлди ва бир очко олиб келди.
Бу ўйиндан олдин ҳамма нарса ўз қўлимизда эди, энди эса йўқ. Энди “Брентфорд”га тайёрланамиз ва нима бўлишини кўрамиз", — деди Гвардиола.

Фикрлар