Геннадий Кочнев: "Иккинчи голдан кейин жамоа сочилиб кетди"
«Динамо»дан учралган йирик мағлубиятдан кейин «Ғиждувон» бош мураббийи Геннадий Кочнев фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳисоб 0:1 бўлиб турганда жамоа бор кучини сарфлаб, қаршилик кўрсатаётганди. Вазиятларга эга бўлгандик, аммо ундан фойдалана олмадик. Ўтган ўйинимиздагидек иккинчи голдан кейин жамоа сочилиб кетди. «Динамо» тажрибали жамоа, уларни Суперлига йўлланмаси билан табриклайман.
Муаммоларимиз фақат ўйинимиз билан боғлиқ эмас. Жамоада молиявий муаммолар бор. Ўйинчилар олдидаги қарздорликни бартараф этишимиз керак, раҳбарият бу масалани ҳал қилишини кутяпмиз. Про лигада қолиш вазифасини бажардик, аслида юқорироқ ўринлар учун ҳам курашиш имконияти бор эди.
Кейинги ўйинимиз Бухорода «Қўқон-1912» жамоаси билан. Улар плей-оффда ўйнашади. Мавсумни яхшироқ натижа билан якунлашга интиламиз», - дейди Геннадий Кочнев.
"Динамо" матбуот хизмати.
Фикрлар