Генри Сехудо: "Мераб Двалишвили О'Мэллини мағлуб этади, лекин унга ютқазади”
Икки карра собиқ UFC чемпиони Генри Сехудо 33 ёшли Мераб Двалишвилининг келажаги ҳақида ўз прогнозлари билан ўртоқлашди.
“Менинг прогнозларим шундай – Мераб Двалишвили Лас-Вегасда Шон О'Мэллини енгади. Аммо кейин Умар Нурмагомедов чемпионлик учун октагонга тушади ва Мераб устидан ғалаба қозонади", - дея Сехудо сўзларини келтирди ММАJunkie.
Эслатиб ўтамиз, Шон О'Мэлли(18-1-1 N/C) ва Мераб Двалишвили(17-4) "UFC 306" турнирида жанг қилади.
Фикрлар