Германия - Италия учрашуви ҳам бўм-бўш стадионда ўтказилади
Германия ва Италия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви мухлисларсиз бўм-бўш стадионларда ўтказилади.
Германия терма жамоасининг расми твиттер саҳифасида маълум қилинишича бу қарор коронавируснинг Европада тарқалгани билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Германия - Италия баҳси 31 март куни ўтказилади.
Фикрлар