Германия Бундеслигаси."Бавария" кутилмаганда ўз майдонида очко йўқотди

Бундеслига 4-туридан ўрин олган "Бавария" - "Боруссия" Менхенгладбах учрашуви якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, Тюрам 43-дақиқада ҳисобни очди. 83-дақиқада эса Сане мувозанатни тиклади ва бу гол ўйинда охиргиси бўлиб қолди. 

Шу тариқа, мюнхенликлар уч турдан сўнг 10 очко тўплаган ҳолда, Германия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Гладбахликлар 8 очко билан 6-поғонадан ўрин эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!