Германия футболи раҳбари истеъфога чиқди
Германия футбол иттифоқи президенти Райнхард Гриндель истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда DFB расмий сайти хабар бермоқда.
Гринделнинг сўзларига кўра у ўзини коррупцияда айблаганликлари учун шундай қарорга келган.
“Мен DFB президентлигидан кетяпман. Мени билганлар мен пулга ўч эмаслигимни билишади. Президентликдан кетаётганим мени ҳайратга соляпти”, - дейди Гриндель ташкилот расмий сайтига берган интервьюсида.
Энди янги президент сайлангунича унинг вазивасини Райнер Кох ва Райнхард Раубалль бажариб туради.
Таъкидлаш керакки, Гриндель гарчи президентлик лавозимиден кетган бўлсада, у ФИФА ва УЕФА ижроқўмидаги ишини давом эттиради.
Фикрлар