Германия кубоги чорак финал жуфтликлари маълум бўлди

Бугун Германия Кубоги чорак финали учун қурьа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра қуйидаги жуфтликлар ҳосил бўлди:

"Байер" — "Унион"

"Шальке" — "Бавария"

"Айнтрахт" — "Вердер"

"Саарбрюкен" — "Фортуна"

Турнир ташкилотчилари маълумотига кўра, кубок ўйинлари 3 ва 4 март кунлари бўлиб ўтади.