Германия терма жамоаси бош мураббийи: Япония билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи эдик, аммо энди
Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ЖЧ-2022 қуръасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Айтиш керакки, Бундестим мундиалнинг гуруҳ босқичида Испания ва Япония терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. “E” гуруҳидан шунингдек, Коста-Рика ва Янги Зеландия терма жамоалари ғолиби ҳам жой олади.
"Бу осон бўлмайди, лекин олдимизга катта мақсадлар қўйилган. Ҳаммамиз учун ёрқин, қизиқарли гуруҳ. Биз ўз имкониятимизни ўтказиб юбормаслигимиз керак.
Япония жаҳон чемпионатида мунтазам қатнашади. Ушбу терма жамоанинг кўпчилик футболчилари Бундеслигада тўп суради, демак улар юқори маҳоратга эга. Умуман олганда, биз Япония билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи эдик, аммо энди, бу ҳақда гап бўлиши мумкин эмас.
2006 йилги жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида Коста-Рика билан ўйнаганмиз ва ўша ўйиндан ёқимли хотиралар қолган. Жамоаларнинг ҳеч бири бир жойда турмайди, ҳамма ривожланмоқда, ҳар кимнинг ўзига хос кучли жиҳатлари бор. Биз эса иккинчи босқичга чиқишимиз шарт”, - деди германиялик мутахассис.
Фикрлар