Германия терма жамоасининг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси эълон қилинди

Германия футбол иттифоқи терма жамоанинг ўтган 2019 йилдаги энг яхши футболчисини эълон қилди.

Мухлислар ўртасида ўтказилган овоз бериш жараёнларига кўра "Боруссия" Дортмунд ҳимоячиси Маттиас Гинтер энг кўп овоз тўплади ва энг яхши деб топилди.

Гинтерга 37% мухлис овоз берди. Бу борадаги кучли учликдан эса Серж Гнабри ("Бавария" 28,3%) ва Йозуа Киммих ("Бавария" 8,4%) жой олди.

Маълумот учун, Гиннер 2019 йилда Германия терма жамоаси сафида жами 6 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!