Германия терма жамоасининг кетма-кет мағлубиятларига қарамай, Флик ўз ўрнида қолади
Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа бир қатор ёмон натижаларга қарамай, ўз лавозимида қолади. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Журналистнинг қайд этишича, сентябрь ойи мутахассис учун ҳал қилувчи бўлади. Бу ойда "немис машинаси" Франция ва Японияга қарши иккита синов ўйини ўтказади. Бу учрашувлар Флиcк учун ҳал қилувчи бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Флик қўл остида Германия терма жамоаси ЖЧ-2022да гуруҳдан чиқа олмади.Турнирдан сўнг немислар тўртта жангда ғалаба қозона олмади.
Фикрлар