Германиялик дарвозабон: "Майдонга умуман тушмасам, терма жамоага боришдан нима фойда?!"

Англиянигнг "Фулхем" жамоаси дарвозабони Бернд Лено нега Германия миллий терма жамоаси сафига келмай қўйганлигини айтиб ўтди.

"Менга жамоанинг бир қисми бўлишимни айтишди. Лекин берилган ваъдаларга мувофиқ, ўйин амалиётига эга бўлмайман. Шунинг учун мен Лондонда қолиб, клубим учун машғулот ўтказишга қарор қилдим.

Мен учун терма жамоада ўйнаш катта шараф ва доимги мақсадим бўлиб қолади", - деди "Фулхем" посбони.


Эслатиб ўтамиз, дарвозабон жорий мавсумда АПЛда 7 та ўйин ўтказиб,  ўз дарвозасидан 8 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!