Германиялик футболчи тоғда ҳалок бўлди
- “Эрцгебирге” ўзининг собиқ ўйинчиси Себастьян Хертнернинг вафоти муносабати билан чуқур қайғуда ва унинг оиласи ҳамда яқинларига ўз ҳамдардлигини билдиради, - дейилади клуб баёнотида.
Германия футболида нохуш хабар тарқалди. “Эрцгебирге” клубининг собиқ ҳимоячиси Себастьян Хертнер 34 ёшида вафот этди. Бу ҳақда мазкур клуб матбуот хизмати хабар берди.
Нуфузли манба – Bild нашрининг маълумотларига кўра, фожиа Черногориядаги Савин-Кук тоғ-чанғи курортида юз берган. Спортчи осма йўл орқали тепага кўтарилаётганда 70 метр баландликдан йиқилиб тушган.
Хертнер футболчилик даврида “Эрцгебирге” сафида 105 та ўйинда иштирок этиб, битта гол ва олтита голли узатма муаллифи бўлган. Шунингдек, германиялик футболчи “Штутгарт II” жамоасида ҳам тўп сурган ва у ерда 65 та ўйинда майдонга тушиб, битта тўп киритган.



Фикрлар