
Германиялик собиқ ҳимоячи Месси ва Роналдуни тўхтатиш йўлини айтди
Германия терма жамоси собиқ футболчиси Филипп Лам Лионель Месси ва Криштиану Роналдуга қарши терма жамоа ўйинларида қандай ҳимояланиш кераклиги ҳақида гапирди.
"Мен 2010-йилги жаҳон чемпионати чорак финалидаги Аргентина билан ўйинни эслайман. Ўша учрашувда биз Лионеьл Мессини жамоавий ҳимоя орқали, зоналар бўйича жавобгарликни тақсимлаган ҳолда тўхтата олдик.
Биз, ҳимоячилар, агар бир-биримиздан жуда узоқда турсак, Месси бизни чангида қолдиришини яхши билардик — у бизни слалом таёқчалари каби четлаб ўтарди. Аммо агар жуда яқин турсак, уни ким тўхтатиши кераклигини тушунмай, чалкашиб қолардик. Биз мукаммал мувозанатни топдик, бу эса кўп машқ ва уюшқоқликни талаб қилди.
Криштиану Роналдуга қарши тайёргарлик ҳам худди шунчалик меҳнат талаб қиларди, аммо бутунлай бошқача йўсинда.
Роналду дриблинг устаси эмас. Ўша даврда унинг энг кучли томонлари — тезлик ва зарба бериш эди. Асосий нарса уни истаган жойда пас қабул қилиш имкониятидан маҳрум этиш эди, у доим, ҳамиша, сўнгги пасни кутарди", — деди Германия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси.
Фикрлар