Германиялик ярим ҳимоячи Европанинг топ клублари нишонида турибди

“Штутгарт” ярим ҳимоячиси Анжело Штиллерга кўплаб гранд клублар қизиқиш билдиришмоқда.

Eurofootball нашрининг маълум қилишича, Европанинг “Реал Мадрид”, “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” ва “Бавария” каби бир қатор йирик клублари германиялик хавбекни ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирмоқда. Бундан ташқари, "Штуттгарт" футболчисига Туркиянинг икки клуби — “Фенербахче” ва “Бешиктош” ҳаридор бўлиб туришибди.

Ярим ҳимоячи ушбу мавсум клуб сафида жами 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 5 та голли узатма қайд этишга улгурди. Унинг таянч ярим ҳимоячи сифатида ўйинни қуриши номдор клубларнинг кўзга ташланишига сабаб бўлди.

Германиялик ярим ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Унинг Transfermarkt порталидаги трансфер қиймати эса 45 млн евро этиб баҳоланган.

Нарзиев Элбек

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!